Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинди
12:38 / 2022-10-17

Давлатимиз раҳбари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил якунигача 75 миллион дона, келгуси йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифасини қўйди. Унга кўра, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича «долзарб 40 кунлик»ни эълон қилди.

Президентимиз мазкур лойиҳанинг аҳамияти ҳақида тўхталиб: «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бир йиллик тадбир эмас. Унинг доирасида келгуси беш йилда 1 миллиард туп дарахт кўчати экишни мақсад қилганмиз. Бу умуммиллий ҳаракатнинг натижаси ҳар бир маҳаллада кўриниши керак, бу савобли ишни ҳавас билан қилиш керак», деган эди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва бу орқали юртимизнинг яшил майдонларни кўпайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов бошчилигида Бухоро вилоятида «Яшил макон» лойиҳаси акциясида дарахт кўчатлари экиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида фермер хўжаликларининг дала четига ток ва тут кўчатларини экиш бўйича семинар тренинглар бошланди.

— «Яшил макон» умуммиллий лойиҳани татбиқ этиш семинарида вилоят ва туманларнинг қишлоқ хўжалигига алоқадор барча ташкилот ва корхона раҳбарлари МФЙ раислар, ҳоким ёрдамчилари, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди, — дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассиси М.Турдиев. — Уларга дарахт экиш бўйича тавсия, кўрсатма ва топшириқлар берилди. Мавжуд фермер хўжаликларининг дала четларига ток ва тут кўчатлари экиш ишлар бошлаб юборилди.

Вилоятнинг барча туманларида фермерлар кўчат экиш ишларини олиб боради. Хусусан, Когон туманида

73 минг дона, Бухоро туманида 139 минг, Жондор туманида 84 минг дона кўчат экилиши мўлжалланмоқда.

Вилоятда кўчат етказиб бериладиган 18 та ташкилотда 5 миллион 771 минг дона кўчат захираси тайёрланган. Вилоятдаги корхона ва ташкилотлар, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлардан иборат 1250 тадан ортиқ ташкилот билан шартномалар тузилган бўлиб, кўчатлар ўз эгаларига етказиб берилмоқда.

ЎзА