Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
20 ноябрда Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтади
20:01 / 2022-09-21

Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови ўтказилади, деб хабар берди Акорда матбуот хизмати.

Шу муносабат билан Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг мурожаати тарқатилди.

Сайлов 20 ноябрь куни бўлиб ўтади. Давлат раҳбари сўзларига кўра, ушбу тадбир янги сайлов циклини бошлаб беради. Шундан сўнг бутун сиёсий тизим тубдан қайта кўриб чиқилади.

“Қозоғистон келажаги, тақдири ҳар биримизнинг қўлимизда. Биз биргаликда адолатли Қозоғистонни қурамиз”, дея баёнот берди Тоқаев.

16 сентябрь куни Қозоғистон парламентининг иккала палатаси қўшма йиғилишида Конституцияга киритилган ўзгариш тасдиқланиши кутиляпти. Яъни, бундан буён президент қайта номзодини қўймаслик шарти билан 7 йил муддатга сайланади, мамлакат пойтахти яна Астана номини олади.

ЎзА