20 мингта кўп қаватли уйлар аҳолиси бошқарув компанияларининг фаолиятидан норози экани айтилди
Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда уй-жойларни сақлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Жойлардаги бошқарув компанияларининг фаолияти кўп ҳолларда қониқарсизлиги, 20 мингта кўп қаватли уйлар аҳолиси уларнинг ишидан норози экани қайд этилди.
Бошқарув компаниялари ва ширкатларнинг қайтарилмаган кредити ва дебитор қарздорлиги билан боғлиқ муаммолар мавжуд.
Шу муносабат билан мутасаддиларга бошқарув компаниялари фаолиятини соғломлаштириш чораларини кўриш топширилди.
Умуман, электр, газ, сув, иссиқлик, чиқинди, “квартплата”, солиқ тўловлари бўйича хонадоннинг ягона биллинг ҳисоб-рақамини жорий қилиш вақти келгани қайд этилиб, хорижий тажриба асосида тегишли таклифларни ишлаб чиқиш топширилди.
ЎзА