Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис” дастури асосида
17:26 / 2023-07-20

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида жойлашган “Elegant fiber” корхонасига пресс-тур ташкил этилди.

Журналист ва блогерлар бу ерда асосан “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди.  

Корхона қошида мономарказ ташкил этилган бўлиб, ишсиз хотин-қизларга тикувчилик йўналишида машғулотлар йўлга қўйилган. Ўқув давомида тикувчиликни мукаммал ўрганган опа-сингилларимиз шу ернинг ўзида доимий ишчи сифатида фаолиятини давом эттирадилар. Ўз навбатида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқароларни иш билан таъминлагани учун тадбиркорга юқоридаги дастурга кўра белгиланган солиқ имтиёзлари кафолатланган ҳамда лойиҳани амалга ошириши учун 15 млрд. сўм банк кредити ажратилади.

Корхонада айни пайтда 500 га яқин киши иш билан таъминланган.  

[gallery-12838]

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА