French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
20 миллиард долларлик “Муқаддас кема ҳалокати” қайта тикланади
16:28 / 2023-11-07

“Муқаддас кема ҳалокати” номини олган кемадаги хазина бугунги қиймат билан ҳисобланганда 20 миллиард долларга баҳоланяпти.

“Daily Mail” нашри ёзишича, 1708 йил Колумбиянинг Картахена порти яқинида испан кемаси чўкиб кетган. Ҳодиса британияликлар билан кечган жангда содир бўлган. Ўшанда лайнер саҳнидаги порох портлатилган. Колумбия денгиз флоти ғаввослари гуруҳи 2015 йил объектни, тахминан, 3100 фут сув остидан топди ва 2022 йил жамоа кемадаги хазинани суратга олди. Таркиб Панаманинг Портобело шаҳридан 14 савдо ва уч испан ҳарбий кемасидан иборат флот билан сузиб кетаётганда Бару яқинида Британия эскадрони билан тўқнашган. Ўшанда Испания ва Британия ўртасида ворислик учун уруш давом этаётган эди. рақобат натижасида Испания кемаси чўкиб кетди, 600 кишидан фақат бир неча одам тирик қолди. Карвон таркибидаги “Сан-Хосе” номли уч устунли кемада қиймати 20 миллиард долларлик олтин, кумуш ва зумраддан иборат 200 тонналик хазина олиб кетилаётган эди.

Кемадаги хазина билан боғлиқ низо ҳамон очиқ. Испания, Колумбия ва Боливиянинг “Qhara-Qhara” қабиласи кема хазинасига даъвогарлик қилмоқда. АҚШ “Glocca Morra” компанияси ҳам хазинани 1981 йил топиб, тегишли маълумотни Колумбия ҳукуматига топширганини айтади. Таъкидланишича, корхонага юк нархининг ярми ваъда қилинган.

Айни пайт, “Qhara-Qhara” аҳолиси хазина XVI асрда яшаган ота-боболарига тегишли эканини таъкидлаб, хазинага даъво қиляпти. Испания ҳам ЮНEСКО конвенциясига таяниб, кемага ҳуқуқини даъво қилмоқда. Зеро, шу ҳудаддаги мамлакат ҳарбий-денгиз кучларига тегишли вайроналардан юзлаб испан денгизчилари қолдиғи топилган.

Колумбия маданият вазири Хуан Давид Корреа миллий миссия ҳақида гапирар экан, хазина тез орада қайта тикланишини айтди. У ҳукумат кемани тозалаш, инвентаризация қилиш ва ўрганиш учун археологик лаборатория ташкил этишига умид қилмоқда. Вайрона кейинчалик миллий музейга кўчирилади.

Ш.Тоштемирова, ЎзА