Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
20 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
12:56 / 2025-04-19

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 20 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-9, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.   

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.   

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.   

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.   

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 16-21 даража илиқ бўлади.   

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради,  айрим жойларда ёмғир ёғади. Сел келиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.   

Муҳим ҳодисалар   

19-22 апрель кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида  сел келиши хавфи бор.   

ЎзА