English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2 йиллик асосий ишончнома асосида 3 йиллик ижара шартномаси тузса бўладими?
15:07 / 2021-06-25

– Савол: 2 йилга асосий ишончнома (Генеральная доверенность) бўйича олинган автомобилни ижара шартнома асосида бошқа бировга 3 йилга берса бўладими?

– Жавоб: Йўқ, бўлмайди.  

 Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 140-модда 3-қисмига биноан бошқа шахсга ўтказиш бўйича берилган ишончноманинг амал қилиш муддати унинг берилишига асос бўлган асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ошиб кетиши мумкин эмас. Яъни, ушбу вазиятда сиз ишончномадан ўзингизга берилган муддатдан ортиқ вақтга фойдаланиш учун бошқа шахсга бера олмайсиз.  

 Маълумот учун, ишончнома берилган шахс ўз ваколатидаги ҳаракатларни шахсан амалга ошириши шарт. Башарти, унга ишончнома билан ваколат берилган бўлса ёки уни ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилишга шароит мажбур қилса, у ҳаракатларни амалга оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин. Шунингдек, ваколатларнинг бошқа шахсга берилишига асос бўлган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Ваколатларини бошқага берган шахс ишончнома берган шахсга буни маълум қилиши ҳамда мазкур шахс ва унинг яшаш жойи тўғрисидаги зарур маълумотларни хабар қилиши керак. Мазкур бурчлар бажарилмаса, ўз ваколатларини бошқага берган шахс ундан ваколат олган шахснинг ҳаракатлари учун худди ўзининг ҳаракатлари каби жавобгар бўлади (Фуқаролик кодекси 140-модда).  

 Ушбу материал ТДЮнинг "Юридик клиника"си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди.  

 

Гулноза Бобоева, ЎзА