Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2 миллион 600 та объектнинг ҳуқуқни белгиловчи ҳужжати нега йўқ? (+видео)
10:49 / 2022-10-15

Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали «Кадастр соҳасидаги камчилик ва ютуқлар» мавзусида бўлиб ўтган овозли чатда сайтимиз кузатувчилари томонидан берилган саволларга Кадастр агентлиги Бошқарма бошлиғи ўринбосари Бекзод Нишонов жавоб берди.

— Президентимизнинг 346-сонли қарорида Кадастр агентлиги зиммасига Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳрининг 2024 йилнинг 1 январига қадар кўп квартирали уй-жойларга туташиб кетган жойлардаги мулкдорларга нотижорат мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқи асосида кадастр ҳужжатларини бериш топширилган. Жиззах, Самарқанд ҳамда Фарғонада қисман бу ишлар бошланди. Ваҳоланеи, йил охиригача вақт кўп қолмади. Шу ишлар бўйича тезкорлик билан чора кўриш имкони борми?

Жамолиддин Қаландаров, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот котиби:

— Кузатувчимиз берган савол жуда долзарб. Аммо бу фақат кадастр органи зиммасига юклатилган вазифа эмас. Кадастр органининг вазифаси ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар асосида ерни рўйхатдан ўтказишдан иборат. Кадастр ҳужжатини тайёрлаш, яъни кўп квартирали уйларнинг атрофидаги ерларни мулкдорлар номига ўтказиш учун ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат керак. Бу ҳужжатни тайёрлаш тартиби қандай бўлади, деган саволга жавоб бериб ўтаман. Ҳуқуқни белгиловчи органлар шаҳарсозлик меъёридан келиб чиқиб, кўп квартирали уйнинг чегарасини белгилаганидан сўнг вилоят ҳокимликларининг қарори чиқарилади. Шу асосда кадастр агентлиги кадастр ҳужжатини тайёрлаб, рўйхатдан ўтказади.

Агар бизга ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, биз ўша ҳужжатни расмийлаштиришни давом эттира олмаймиз. Гап кадастр ҳужжатини тайёрлашда эмас, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар бор ёки йўқлигида.

— Давлатимиз раҳбари бундан 3 ой илгари Давлат солиқ қўмитасига, Кадастр агентлигига, Давлат хизматлари марказларига уч ой муҳлатда Ўзбекистон бўйича еадастри, яъни ҳужжати йўқ уйлар масаласини ҳал этиш бўйича топшириқ берган эди. Мана шу топшириқ ижросини таъминлаш бўйича қандай ишлар қилинди?

Ишонч газетаси ходими Ғуломжон Мираҳмедов:

— Фуқароларимиз бу каби саволлар билан бизга жуда кўп мурожаат қилишади. Биз топшириқ асосида маҳаллаларда қанча фуқаронинг ҳужжати бор ёки йўқлигининг ҳисобини олганмиз. Реестримизда кимнинг ҳуқуқи рўйхатдан ўтган, кимники ўтмаганлиги тўғрисида маълумотлар бор.

Топшириқ ижросига келадиган бўлсак, адлия вазирлиги бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, бугунги кунда норматив ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқиляпти,  яъни қонун лойиҳаси. Бугунги кунда 2 миллион 600 мингдан зиёд объектнинг ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлари йўқ. Аммо ўша ердан 50-60 йилдан бери ердан фойдаланиб келаётганлар бор.

Адлия вазирлиги, Олий суд билан ҳамкорликда ўтказилган кузатувларда 30 дан зиёд ҳолатлар аниқланди. Мисол учун, фуқаро ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат билан 6 сотих ерни ўзига расмийлаштирган, лекин фойдаланиб келаётган ер майдони 8 ёки 10 сотих. Мана шундай ҳар хил ҳолатларни қонунчиликдаги битта норма билан 2 миллион 600 танинг ҳаммасига ҳужжат берамиз, деб бўлмайди. Бу кўрсаткич ичида юқори босимли газ қувурлари ёнида,  яъни хавфли ҳудудда жойлашган, сел келадиган ҳудудда, электр энергия симлар ўтган жойларда, ҳимоя зоналарида жойлашган ерлар бор. Буларнинг ҳаммасига ҳуқуқни белгилаш масаласи анча вақтни талаб қилади. Бу қисқа муддатда ҳал этиладиган масала эмас.

<iframe width="1519" height="585" src="https://www.youtube.com/embed/MRUxEHQt0Ng" title="2 миллион 600 та обеъктни ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлари нега йуқ?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

 

Нигора Раҳмонова, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА