2 апрель куни неча киши COVID-19га эмлангани маълум қилинди
Вакцинациянинг иккинчи кунида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида жами 9 минг 211 нафар фуқаро эмланди.
Соғиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, вакцина олганларнинг 3 минг 726 нафарини 65 ёшдан юқори фуқаролар ва 5 минг 485 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил қилди.
Ҳудудлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 2 апрелдаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Тошкент шаҳри (2313 нафар), Қашқадарё (1021 нафар), Андижон (783 нафар), Тошкент (740 нафар) ҳамда Наманган вилоятлари (713 нафар) банд қилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрель куни 5 минг 18 нафар фуқаро эмланган эди.
Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.
Моҳигул Қосимова,
ЎзА