Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
197 нафар фуқаро Амурга ишлаш учун жўнаб кетди
16:01 / 2021-03-19

Юртдошларимизни хорижда бандлигини таъминлаш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан кўплаб салоҳиятли иш берувчи компаниялар ва ваколатли ташкилотлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ушбу музокаралар натижасида эришилган келишувларга мувофиқ чет элда ишлаш истагида бўлган юртдошларимиз қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг турли соҳаларига ишга жалб этилмоқда.

Ана шундай сайъ-ҳаракатлар натижасида Россия Федерациясининг Амур вилоятидаги “ПСП” МЧЖда ишлаш учун эса 197 нафар фуқаро Тошкент-Новосибирск йўналиши бўйича жўнаб кетди.

Фуқароларга одам савдоси билан боғлиқ жиноят қурбони бўлиб қолишнинг олдини олиш мақсадида тушунтириш берилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилди.

Юртдошларимиз Россияда белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.