196 нафар фуқаро ишлаш учун Қозоғистонга жўнаб кетди
Пандемия даврида Ўзбекистон фуқароларини хорижда иш билан таъминлаш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Қозоғистон Республикаси иш берувчилари ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида Ўзбекистон фуқароларини ушбу давлатга ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди.
26 мартда Қорақалпоғистон Республикасидан 196 нафар фуқаро “Довуд ота” чегара пости орқали йирик қурилиш объектлари ва қишлоқ хўжалиги ишларида белгиланган эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда ишлаш учун Қозоғистон Республикасининг Ақтау шаҳрига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.
Фуқароларга хорижда ишлаш даврида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган вақтда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тарқатма материаллар тарқатилди.