French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
191 нафар назорат остидаги шахслар байрамни оиласи даврасида ўтказмоқда
13:50 / 2020-03-08

Бу ҳақда вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.


Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Пробация бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жазо ўташ давомида ўз хатоларини англаб, пушаймон бўлган ва жазо ўташ қоидаларига тўлиқ амал қилган жами 191 нафар назорат остидаги шахс жазо муддатидан олдин шартли равишда озод этилди.

Бу ҳақда вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Президентимизнинг 2019 йилнинг 7 ноябрдаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда судларнинг ахлоқ тузатиш ишлари, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш, озодликни чеклаш, шартли синов ва мажбурий жамоат ишлари жазоларини қўллаш тўғрисидаги ҳукмларини тўлиқ ижро этилишига Сирдарё вилоятида ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

191 нафар озод этилди-4.jpg

Халқимизда, айбини тан олиш марднинг иши деган нақл бор. Кимдир ўз хато ва камчиликларини тўғри англаб етади, тушунади ва уни тан олиб, белгиланган жазо талабларига риоя қилиб, тўлиқ бажаради. Ана шундай 191 нафар назорат остидаги шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан олдин шартли озод этилиб, фуқароларни ҳуқуқлари тўлиқ таъминланди.

Давлатимиз раҳбарининг қарори ижроси доирасида ўтган давр мобайнида вилоятнинг ҳудудий шаҳар-туман Пробация гуруҳлари судлари билан ҳамкорликда 12 маротаба сайёр судлари ўтказди. Жумладан, яқинда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ, Ховос ва Мирзаобод туманлари ИИО Пробация гуруҳлари ходимлари томонидан ахлоқ тузатиш ишлари, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш, озодликни чеклаш жазолари қўлланилган назорат остидаги шахсларнинг сайёр судлари бўлиб ўтди. Ушбу бўлиб ўтган сайёр судлар давомида 25 нафар назорат остида турувчи тузалиш йўлига кирган ва жазо ўташ қоидаларига тўлиқ амал қилган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазоси муддатидан олдин шартли равишда озод этилди.

191 нафар озод этилди-1.jpg

Пробация бўлими назорати остидаги шахс эса 35 нафар ўз хатоларини тушуниб етмай, жазони ўташдан бўйин товлаганликлари учун жазони ижро этиш муассасаларига қайтарилди.

Озод этилган фуқаролар эса 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамини оиласи даврасида хуш кайфият билан кенг нишонлашаётир.