Мамлакатимиз ёшларини ҳарбий-ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига тинчлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш зарурлигини чуқур сингдириш, барча йўналишларда билим ва кўникмаларини оширишга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу борада республикамиздаги мактабларда ташкил этилаётган ватанпарварлик синфларининг ўрни муҳим саналади.
Миллий гвардия ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлари доирасида бугунги кунга қадар республикамиз бўйлаб 190 та мактабда 224 та “Ёш гвардиячилар” синфлари ташкил этилди. Янги ўқув йилидан бошлаб мазкур синфларда 6029 нафар ўқувчи таълим олмоқда.
“Ёш гвардиячилар” синфларида болаларнинг кичик ёшидан Ватанга чексиз садоқат, жисмонан соғлом ва маънавий етук инсон бўлиб тарбияланиши учун барча шароитлар яратилмоқда.
Улар ҳарбий либосда дарсларда иштирок этиб, ҳарбийча саф элементларини бажаради ва мазкур соҳа бўйича ўз билимларини ошириб боради.
Шунингдек, ўқувчилар қўл жанги, камондан отиш, футбол ва бошқа спорт тўгаракларида фаол қатнашади.
Шу сабабли ҳам “Ёш гвардиячилар” синфлари ўртасида ҳарбий-спорт мусобақалари, интеллектуал викториналар ва кўрик-танловлар тез-тез ўтказилади.
Яна шуни таъкидлашимиз керакки, “Ёш гвардиячилар” синфлари ўқувчилари Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ҳарбий олий таълим муассасаларига шу ернинг ўзидаёқ тайёрланиб боради.
Мазкур синфларни тамомлаган ўқувчилар табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар ва замонавий ахборот технологиялари бўйича мустаҳкам билимларга эга бўлади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/QQeBhAi_a7g" title="190 ta maktabda “Yosh gvardiyachilar” sinflari tashkil etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова, ЎзА