Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
19 йилдан сўнг туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштирилди
14:34 / 2020-12-23

Мақоламнинг охирида касбимнинг нақадар шарафли эканидан фахрланган ҳолда ота-оналарга оилавий ҳужжатларга масъулият билан қарашларини таъкидламоқчиман.

Инсон дунёга келар экан бахтли бўлишга, оила қуриб авлодларни давом эттиришга ҳақлидир. У шундай мақсадда яшайди, илм олади ва меҳнат қилади. Ҳазрати Навоий фарзандни «Меҳри анвар қуёш нури, хонадонни чароғон қилувчи, дилларни равшанлаштирувчи, бахт-саодат олиб келувчи-машъала», дея таърифлаган.

Дарҳақиқат, ҳар бир ота-она фарзанд кўрганида зурриёти камолот чўққисини эгаллашини, мазмунли ҳаёт кечиришини, ватанига содиқ хизмат қиладиган фарзанд бўлиб улғайишини орзу қилади.

Лекин ҳаётда ҳар доим хам инсонлар орзу қилганидек бўлмас экан. Темирова Зулхумор Ҳомидовна шаръий никоҳ билан оила қуриб, 2001 йилда Учтепа туманидаги она ва бола туғруқхонасида ўғил фарзандни дунёга келтирган вақтида шахсини тасдиқловчи ҳужжати, яъни паспорти бўлмаганлиги сабабли фарзандига туғилганлик ҳақида маълумотнома ололмаган. Туғруқхонани бола туғилганлиги ҳақида маълумотномаси бўлмаганлиги сабабли гувоҳнома расмийлаштирилмаган. 2007 йилда боланинг отаси вафот этади ва Темирова Зулхумор 2 та фарзанди билан шаръий эрининг қариндошлари томонидан уйдан ҳайдалади. Қонуний никоҳи йўқлиги сабабли уй-жойга даъво қилолмайди ва шу кунгача улар оиласи билан аввал танишлариникида кейинчалик кўчада палаткаларда яшаб келган. 2019 йилда Темирова Президент порталига мурожаат этиб фуқаролик паспортини тиклаб, фарзандларини ҳужжатларини расмийлаштириш мақсадида тегишли идораларга юзланади.

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 205-моддасига асосан болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, болалар туғилган жойдаги ёки ота-онадан бирининг доимий яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органида бир ой муддат ичида амалга оширилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрда 387-сон билан тасдиқланган қарори «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари»нинг 19-бандига асосан 2001 йилда туғилган болага нисбатан Учтепа тумани ФҲДЁ бўлимида туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилди ва унга туғилганлик ҳақида гувоҳнома топширилди.

Мақоламнинг охирида касбимнинг нақадар шарафли эканидан фахрланган ҳолда ота-оналарга оилавий ҳужжатларга масъулият билан қарашларини таъкидламоқчиман.

Нозима АБДУСАЛАМОВА,
Учтепа тумани
ФҲДЁ бўлими мудираси