Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
19 тонна пахта ҳосили нобуд бўлишининг олди олинди
16:14 / 2026-01-28

Мамлакатимизда Бизнес-омбудсман томонидан қулай бизнес муҳитини яратиш, назорат қилувчи органлар масъулиятини ошириш ва тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш чоралари кўриб борилмоқда.  

Жумладан, Бизнес-омбудсманга Навоий вилоятида фаолият юритувчи “Т.” фермер хўжалиги раҳбари амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.    

Аниқланишича, Кармана туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан мазкур хўжалик тўловга қобилиятсиз деб топилиб, юридик шахсларнинг ягона давлат реестридан чиқарилган.    

Бунинг оқибатида тадбиркорнинг банк ҳисоб рақамлари ёпилиб, фаолияти тўхтатилгани, етиштирилган 19 тонна пахта ҳосилини топшириш имконияти эса чеклаб қўйилган.  

Ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан суд инстанцияларида тадбиркорнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинди.    

Кўрилган чоралар натижасида фермер хўжалигининг фаолияти ва давлат реестридаги мақоми қайта тикланди, банк ҳисоб рақамлари фаоллаштирилди.  

Натижада, тадбиркорнинг меҳнат маҳсули бўлган 19 тонна пахта ҳосили нобудгарчиликсиз қабул қилиниши таъминланиб, хўжаликнинг иқтисодий зарар кўришига йўл қўйилмади.

Гулноза Бобоева, ЎзА