Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
19 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 5920 нафарни ташкил этмоқда
17:11 / 2020-06-19

19 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5920 (+65) нафарни ташкил этмоқда.


19 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5920 (+65) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 36 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 14 нафари аҳоли орасида), 12 нафари Хоразм вилоятида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида), 1 нафари эса Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилган.

Юртимизда айни шу соатгача 74 нафар бемор соғайиб, касалликдан фориғ бўлганлар сони 4273 нафарга етди. 

Ҳозирда шифокорларимиз мамлакатимиздаги тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1628 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.