Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
19 июль санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни
08:59 / 2021-07-19

Кун тарихи

1404 йил (бундан 617 йил олдин) – ҳижрий 801 йил муҳаррамойинингўнинчикуни(милодий 1404 йил 19 июлда) Амир Темурўзининг Рум ва Шомга қилган “етти йиллик юриш”идан Самарқанд шаҳрига қайтиб келди. ЕттийилликюришАмир Темурнинг ҳарбий фаолиятидаги энгшиддатливаэнгйирикжангларданбўлиб, унинг оқибатида Шомнинг Халаб, Кумис, Баалбек, Димишқ(Дамашқ) кабийирикшаҳарлари ва Ироқи АрабнингУбилистонўлкасибиланБоғдодшаҳриваТуркиянингкаттагинақисмифатҳэтилган.

1922 йил (бундан 99 йил олдин)– Бухоро ваРоссия республикалари ўртасидашартнома имзоланди. Шартномага мувофиқ, совет Россияси Бухорога 50 миллиардрублмиқдоридақарзберди.Ажратилганқарзбиринчи навбатда,пахтамайдонлариникўпайтириш,олий навли уруғлик чигитни етказиб бериш, ирригация тизимини юксалтириш ва пахтакор деҳқонларга имтиёз ва кредитлар бериш учун мўлжалланди.

1923 йил (бундан 98 йил олдин) – Туркистон давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) биринчи Ўрта Осиё давлат университети номини олди (айрим адабиётларда мазкур воқеанинг 17 июлда содир бўлган ёзилади). Буномуниверситетнинг асл мақомини тўлароқ ифода этди. Негаки, бу даврга келиб, ушбу ўқув юртида нафақат Туркисгон республикаси, балки Хоразмхалқреспубликаси,Бухорохалқреспубликаси,Қирғизавтономвилояти фуқаролари ҳам ўқиётган ва уларнинг сони йилдан йилга ортиб бораётган эди.

1923 йил (бундан 98 йил олдин) – хирург, Ўзбекистондахизматкўрсатган фан арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач БоситОхунжонов таваллуд топди (вафоти 2000 йил). Олимнинг илмий ишлариўткиричактутилишимасалаларига важигарциррозиниунингфаолиятини кучайтирувчи омиллардан фойдаланган ҳолда жарроҳлик йўли билан даволашга оид.

1937 йил (бундан 84 йил олдин)– кинорежиссёр, Ўзбекистондахизматкўрсатган санъатарбобиДамир Салимов таваллуд топди (вафоти 2019 йил). У “6х6 квадратида”,“Сеҳрли сандиқ” каби биринчиўзбек мультипликацияфильмларинингмуаллифва режиссёри. Дамир Салимов кейинчалик “Балкон”, “Дўстингни эҳтиётқил” ва бошқа мультфильмларни ҳам ишлаган.У “Йўлдош Охунбобоев”, “Нон,тузвақўшиқ”, “Ёруғ йўл” каби ҳужжатли, “Саҳро узра осмон”, “Тоғлар чорлайди”, “Шум бола”, “Ҳаёт мазмуни” сингари бадиий фильмларга режиссёрлик қилган. 

1993 йил (бундан 28 йил олдин)– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Германия Федератив Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасини очиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

1996 йил (бундан 25 йил олдин) – Андижонвилоятининг Асакашаҳридаенгилавтомобиллар ишлаб чиқариш бўйича “ЎзДЭУавто” Ўзбекистон – ЖанубийКореяқўшма корхонасининг халқаро тақдимот маросими бўлиб ўтди.

2002 йил (бундан 19 йил олдин) – Президент фармонига асосан, Ўзбекистон ва Япония халқлари ўртасида дўстликни мустаҳкамлашга, фан ва маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун таниқли олим ва жамоат арбоби, Васеда Университети президенти Такаясу Окушима “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

2005 йил (бундан 16 йил олдин)– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент тиббиёт академиясини ташкил қилиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2018 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

 

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади.