Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
19-Халқаро “UzAgroExpo” кўргазмаси иш бошлади (+видео)
18:56 / 2024-11-20

“Ўзэкспомарказ”да 20-22 ноябрь кунлари олтин кузнинг яна бир муҳим тадбири 19-Халқаро “UzAgroExpo” кўргазмаси ўз фаолиятини бошлади. Ушбу тадбирнинг муҳимлиги шундаки, фермер, деҳқон хўжаликлари айни дамда даласидаги ҳосилини йиғиштириб олиб, янги ғоялар, лойиҳалар устида бош қотираётган бир паллага тўғри келди.

Жорий йилда Арманистон, Беларусь, Болгария, Германия, Италия, Ҳиндистон, Индонезия, Хитой, Жанубий Корея каби йирик 13та давлатдан 120дан ортиқ компания ва брендларнинг иштироки ҳам кўргазманинг кўлами ва нуфузидан дарак бериб турибди. 

Мазкур тадбир аграр соҳада замонавий ечимларнинг катта танловини тақдим этади. Масалан, ўсимликларни ҳимоя қилиш, агрокимё, ветеренария, томчилатиб суғориш ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини бу ерда кўриш ва шартномалар тузиш мумкин. Шунингдек, ташриф буюрувчилар чорва ва паранда озуқаси, компонентлари, озуқа тайёрлаш ва фермалар ташкил этиш имкониятлари билан яқиндан танишишади. 

Анъанага кўра кўргазма ўзаро тажриба алмашиш, хорижий давлатларнинг янги ускуналари, хизматлари, логистикаси ҳақида кенг тасаввурга эга бўлиши, имтиёзлар, фойдали шартномалар тузиш, божхона, банк ва карантин хизматларининг таклифларидан хабардорликларини оширишга қулай имкониятлар майдони яратилди. Қишлоқ хўжалигидаги инновацияларни ҳам шу ернинг ўзида кузатиш мумкин. 

Масалан, мана бу “инвитро” усулида ўсимликларни кўпайтириш технологияси асосан лабораторияларда олиб борилади. Бу ерда эса лаборатория ходимларининг ишини тўғридан-тўғри кузатиб, бу усул ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилса бўлади. 

Ҳиндистонлик ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилаётган биоўғитлар эса кичик ҳажмда бўлсада, катта майдонларга етадиган қилиб тайёрлаш имкони бор. 

Хуллас, кўргазмага тақдим этилган ҳар бир маҳсулот ноёб ва деҳқон хўжаликлари учун катта наф келтириши табиий. Энг муҳими тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчидан ёки уларнинг вакилларидан сотиб олиш, маҳсулот билан яхшилаб танишиб чиқиш, мутахассислар билан маслаҳатлашиб олиш учун ягона платформа яратилди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/cFwrivPaHoc" title="19-Xalqaro “UzAgroExpo” koʻrgazmasi ish boshladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА