19 февраль куни Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 19 февраль куни "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади.

Хусусан, соат 07:00 дан соат 09:30 гача:
–"Халқлар дўстлиги" санъат саройи олди майдонидан Фурқат кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси кесишган жойигача,
–Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача;
–Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишган жойигача;
–Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўли бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача,
–Ислом Каримов кўчаси бўйлаб "Халқлар дўстлиги" санъат саройи олди майдонигача бўлган кўчаларда автомобилларнинг ҳаракатланишига вақтинчалик чекловлар ўрнатилади.
ЎзА