Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
19 декабрь — спорт оламида “аср ўғирлиги” деб номланган жиноят содир этилган​
09:29 / 2019-12-19

КУН ТАРИХИ ​


1983 йил 19 декабрь куни кечқурун Рио-де-Жанейронинг марказида спорт оламида “аср ўғирлиги” деб номланган жиноят содир этилди. Бразилия футбол конфедерацияси қароргоҳининг баланд биносидан Никининг олтин ҳайкалчаси ўғирланган. 

1970 йилда Бразилия терма жамоаси учинчи маротаба дунёнинг энг кучли унвонини қўлга киритгандан сўнг, Халқаро Футбол Уюшмалари Федерацияси уларга абадий Олтин ҳайкалча берди. Никининг ўрнига янги футбол кубоги – ФИФА Жаҳон кубоги ташкил этилди. 

Бразилияликлар ўғриликни миллий шармандалик ва фожиа сифатида қабул қилишди. Тергов ишига мамлакатнинг энг яхши терговчилари жалб қилинди. Жиноятчилар изидан ўтиш учун тўрт йилдан кўпроқ вақт керак бўлди. 

Гуруҳ ўша пайтга қадар 1,8 кг. оғирликдаги ўттиз сантиметрлик зариф ҳайкалчани бир нечта олтин панжараларга айлантирган. Жиноятчилар ичида бир банкир ҳам бўлган.