French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
19 апрель куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида 26-31 даража иссиқ бўлади
12:01 / 2024-04-18

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 19 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 11-16,  кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Тошкент,  Самарқанд,  Жиззах ва Сирдарё  вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17,  кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Сел келиши хавфи бор. 2000 метрдан баланд тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 7-12,  кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар  

19-22 апрель кунлари республикамизнинг 2000 метрдан баланд тоғли  туманларида қор кўчиши хавфи бор.

 

ЎзА