Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
187 та давлат объекти тадбиркорларга “нол” харид қийматида сотилди
18:37 / 2019-12-24

Тошкент вилоятида 396 та давлат объекти савдоларга чиқарилиши белгиланган бўлиб, шундан 187 таси тадбиркорлик субъектларига “нол” ва “бир сўм” харид қийматида сотилган.


Тошкент вилоятида 396 та давлат объекти савдоларга чиқарилиши белгиланган бўлиб, шундан 187 таси тадбиркорлик субъектларига “нол” ва “бир сўм” харид қийматида сотилган.

Давлат мулкларини хусусий мулкка сотиш борасида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш мақсадида қабул қилинган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ, 66 та давлат объектини ижара бериш бўйича “E-IJRO AUKSION” ягона электрон-онлайн савдо майдончасига савдолар давом этмоқда. Шунингдек, қолган 143 тасини савдога чиқариш бўйича бошланғич ишлар, яъни объект ҳужжатларини тайёрлаш, баҳолаш, экспертизадан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Ангрен шаҳрида ўтказилган давлат объектлари ярмаркаси тақдимотида маълум қилинди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилояти ва шаҳар ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят давлат мулки объектларини ижарага бериш маркази,“E-IJRO AUKSION” электрон-онлайн аукционларини ташкил этиш маркази, вилоят Ер ресурслари ва кадастр бошқармаси масъуллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Маълумотларга кўра, тадбиркорлик субъектларига инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига 217 та давлат мулки объекти “нол” ва “бир сўм” харид қийматида сотилган. Натижада 244,4 миллиард сўм миқдорида инвестиция ҳамда 6 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Жумладан, биргина жорий йилнинг 11 ойи давомида 120 дан ортиқ давлат мулки объектлари тадбиркорлик субъектларига “бир сўм” харид қийматида 75,9 миллиард сўм ҳамда 33,2 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш ва 1 минг 500 та иш ўринлари яратиш шарти билан сотилди.

40 дан ортиқ давлат мулки объектларини хусусийлаштириш жараёнида 36,3 миллион сўм инвестиция киритилиб, 1 минг 200 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Йил якунига қадар 7 та давлат мулки объектида 10,4 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритилиб, 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижроси юзасидан ўтказилган хатловда Тошкент вилоятида фойдаланилмаётган ва бўш турган 166 та давлат объекти аниқланиб, уларни давлат-хусусий шерикчилик асосида бериш, сотиш, ижарага бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Тадбирда шаҳар ҳудудида тадбиркорлар учун яратилган шароит ва давлат объектлари хусусида атрофлича маълумот берилди.