Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
187 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди
18:24 / 2025-10-22

Жиззах шаҳридаги “Сайхан” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ҳуқуқий маҳалла” концепцияси доирасида навбатдаги тадбир ўтказилди. Унда Жиззах шаҳар адлия бўлимининг юридик хизмат кўрсатиш ҳамда давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирок этишди.

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур тадбир Президентимизнинг 2024 йил 24 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади – “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг саломатлиги, ҳуқуқий билими ва ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Тадбир давомида 187 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Ташхис натижаларига кўра, 11 нафар фуқарода касаллик аломатлари аниқланди. Уларнинг соғлиғини тиклаш мақсадида зарур чоралар кўрилди: 8 нафари вилоят шифохонасига, 3 нафари эса кундузги стационар тартибда даволанишга юборилди.

Махсус эътибор талаб қилувчи 3 нафар ногиронлиги бўлган кекса ёшдаги ва етарли ҳаракат имкониятига эга бўлмаган фуқаролар учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди. Улар нафaқат кўрикдан ўтказилди, балки керакли дори-дармонлар билан ҳам таъминланди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА