English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
187 миллион сўм жарима тўланди
16:26 / 2025-03-14

Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ташқи реклама воситаларини Давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мослаштириш борасида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йил март ойида Бухоро шаҳрининг Баҳоуддин Нақшбанд, Ибн Сино ва Газли шоҳ кўчаларида ўтказилган ана шундай тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида тадбиркорларнинг ихтиёрий розилиги асосида мингга яқин ноқонуний ташқи реклама қурилмалари жойида бартараф этилди.

– Жорий йилнинг ўтган даврида дастлабки тушунтириш-тарғибот тадбирларидан тегишли хулоса чиқармаган 600 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига нисбатан расмий огоҳлантириш хатлари юборилди. Қонунчилик талабларини қасддан бузаётган 29 та тадбиркорлик субъектларига тегишли чора кўриш бўйича рақобат бошқармасига хатлар тақдим этилди. Рақобат бошқармаси томонида белгиланган тартибда ўрганиш ўтказилиб, реклама қонунчилиги талабларини бузган 29 та тадбиркорлик субъектларининг 19 таси томонидан ихтиёрий равишда қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилди. Ўнта тадбиркорлик субъектларида Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни бузилганлиги аломатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ иш қўзғатилди. Натижада 187 миллион сўм миқдорида жарима ундирилди, – дейди вилоят ҳокими маслаҳатчиси Акбар Рустамов.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги ҳамда 2023 йил 31 августдаги қарорларида бино фасадида ўрнатилган ахборот матни 1 квадрат метр (ошхона ва ишлаб чиқариш корхоналарида 2 квадрат метр) ҳажмидан ошмаслиги лозимлиги, агар ушбу ҳажмдан ошса у ташқи реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш кераклиги айтиб ўтилган. 

Шунингдек, бино фасадидан ташқарида фаолият тури ҳақида ахборот берувчи ҳар қандай ҳажмдаги устун ёки мослама реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш лозимлиги уқтирилган. 

ЎзА мухбири Зариф Комилов ёзиб олди