Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
183 кун ичида Ғазодаги қурбонлар сони 33207 нафарга етди
12:02 / 2024-04-09

Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери қамалдаги Ғазо секторида Исроилнинг давом этаётган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 33207 нафарга етди. Ярадорлар сони эса 75 минг 933 нафар.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, биргина сўнгги 24 соат ичида 32 фаластинлик Исроил ҳужумлари қурбони бўлди, яна 47 киши жароҳат олди.

Афсуски, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам бино вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. 

Баёнотда айтилишича, тез ёрдам ва фуқаролик мудофаа гуруҳлари Исроил кучлари келтириб чиқарган тўсиқлар туфайли уларга етиб бора олмаяпти.

ЎзА