Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
180 нафар талаба ишга йўлланма олди
12:41 / 2022-03-19

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг 4 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишда талабаларни иш билан таъминлаш бўйича бир  қатор топшириқлар берилган эди. 
Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад ушбу топшириқларнинг ижросини таъминлаш, иш берувчилар билан тўғридан тўғри суҳбатлашиш орқали талабалар ўзига муносиб иш топиши, мутахассисларга муҳтожлиги бор корхоналар, ишга жойлашиш имкониятлари ва ҳудудий меҳнат бозори ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш билан бирга иш берувчиларга керакли мутахассисларни танлашда амалий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.
Меҳнат ярмаркасида 70 га яқин ташкилот ва корхона мингдан ортиқ бўш иш ўрни билан иштирок этди.
– Ташкил қилинган меҳнат ярмаркаси талабаларга, айниқса, ишлаш ва қўшимча даромад топишга эҳтиёжи бор ёшлар учун катта имконият беради, – дейди университет ректори А.Реймов. – Аввало, бундай имконият ва оталарча ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбаридан миннатдор бўлиб, билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.
Мазкур ярмаркада 3327 нафар талаба иштирок этиб, шу ернинг ўзида 180 нафардан зиёд талабага ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

[gallery-6231]

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, 
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА