Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
180 минг АҚШ доллари миқдорида пора олмоқчи бўлган мансабдор шахслар қамалди
20:10 / 2022-03-10

Ўтган йил август ойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ва“Қўқон минтақавий темир йўллари узели” УК молия бўлими бошлиғи ўринбосарини пора билан ушлаган эди. Суд томонидан уларга нисбатан ҳукм ўқилди.

Қўқон шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи А.Нурматов бу лавозимда иш бошлаганига кўп вақт бўлмаган бўлсада, нафс балоси устунлик қилди. “Uchko’prik Export Bazasi” ва “Liverpul 2019” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ф.А.нинг Қўқон шаҳрида қурилиши режалаштирилган “Марказий экспорт бозори” лойиҳасини амалга ошириш учун жой зарурлигидан хабар топади. 

Темир йўл узелига эга Учкўприк туманидаги Қақир иқтисодий зонасида жойлашган “Қўқон минтақавий темир йўллар узели” УК балансида бўлган 2,5 гектар ер майдони ва бино-иншоотларини танишлари орқали арзон баҳолатиб, аукцион орқали олиб беришни ваъда қилиб, 180 минг АҚШ доллари сўрайди. Ваҳоланки, унинг жиноий шериги “Қўқон минтақавий темир йўллари узели” УК молия бўлими бошлиғи ўринбосари О.Мамажонов ҳам бўлган.

Тезкор-тергов гуруҳи томонидан ўтказилган тадбир давомида Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Нурматов талаб қилинган пуллардан 10 минг АҚШ долларини қўлга киритган вақтда ушланди. Тадбир давом эттирилиб, О.Мамажоновга мазкур пулларни бераётган пайтда далилий ашё билан қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, А.Нурматовга 5 йил 6 ой, О.Мамажонов 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

М. Сулаймонов, ЎзА