Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
18 ёшида улкан чўққиларни забт этган альпинист
20:06 / 2024-10-10

Непаллик ўсмир Ернинг 14 та энг баланд чўққисини забт этган энг ёш альпинист сифатида жаҳон рекордини янгилади.

18 ёшли Нима Ринжи Шерпа чоршанба куни маҳаллий вақт билан тахминан 06:05 да Тибетдаги Шишапангма тоғи юқори нуқтасига кўтарилди.

Шу тариқа у дунёдаги барча “саккиз минглик” – Халқаро альпинизм ва тоққа кўтарилиш федерацияси денгиз сатҳидан 8000 метр юқорида, деб тан олган 14 та тоғ билан юзлашган бир неча ўнлаб одамларнинг охиргиси бўлди.

16 ёшида баландлик билан ошно тутинган Шерпа 740 кун ичида барча улуғвор чўққиларни “бўйсиндирди”.

Нима Ринжи 2022 йил 30 сентябрда Непалдаги дунёнинг саккизинчи энг баланд тоғи – Манаслу тепасига чиқди.

Ҳар бир босқичда ёш спортчига тоққа чиқиш бўйича экперт Пасанг Нурбу Шерпа ҳамроҳлик қилди.

Кечаги рекорд Г1 ва Г2 русумли Ҳимолой тоғини забт этган дунёдаги энг ёш альпинист, Нима Ринжи учун муваффақиятнинг “олтин калити”дир.

Шишапангма тоғи тепасида туриб 18 ёшли йигит яна бир ҳаётий мақсадини эслади.

– Бу нафақат шахсий саёҳат чўққиси, балки биз учун белгиланган анъанавий чегаралар ортини орзу қилишга журъат этган ҳар бир Шерпага нисбатан ҳурмат, – деди у.  – Альпинизм – меҳнатдан кўра кўпроқ, инсоннинг кучи, чидами ва иштиёқини синайдиган йўл.

“Шерпа” сўзи одатда Эверест ҳудудида ишлайдиган тоғ йўлбошчиси ёки юк ташувчи одамни танитиш учун ишлатилади, аслида Непал тоғида яшовчи этник гуруҳнинг номи.

– Биз шунчаки йўл кўрсатувчи эмас, балки издошлармиз, – дейди ёрдамчи альпинист. – Бу ҳар бир Шерпага фаолиятимиздаги қадр-қиммат, мерос қудрати ва келажакдаги чексиз имкониятни кўришга чақириқ бўлсин.

Дарвоқе, 14 энг баланд чўққининг бари Осиёда, Ҳимолой ва Қорақурум тизмаларида жойлашган.

Мусулмон Зиё, ЎзА