Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
18 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
10:08 / 2022-10-17

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-10, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва  Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар  

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий, 18-19 октябрь кунлари қолган ҳудудларига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа қисмидаги марказий туманлари (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.

Ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиб кетиши кутилмоқда.  

17-19 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даражагача илиқ, республикамиз шимолининг айрим жойларида 0-2 даража совуқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

17-19 октябрь кунлари республикамизнинг айрим жойларида ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли туманларда кучли ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши (ёғаётган ёмғир қорга айланиши) мумкин.  

17-18 октябрь кунлари республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

ЎзА