18 нафар тиббиёт ходимларига бир ҳисса ойлик иш ҳақи тўланиб келингани аниқланди
Ушбу вазифани бажарилишини таъминлаш мақсадида Пахтаобод тумани адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмасида меҳнат қонунчилигига риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилди.
Адлия вазирлигининг жойлардаги адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири бу- ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш деб белгиланган.
Ушбу вазифани бажарилишини таъминлаш мақсадида Пахтаобод тумани адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмасида меҳнат қонунчилигига риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижасида тиббиёт бирлашмасининг «Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўлими»да Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида 2019 йил 22 февраль куни имзоланган 2019-2021 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви 4.16-бандига асосан тиббиёт муассасаларнинг барча ходимларига дам олиш (якшанба) кунлари ишлаганлиги ёхуд сменада турганлиги учун икки ҳисса миқдорида иш ҳақи тўланиши кўрсатилган бўлса-да 18 нафар тиббиёт ходимларига шу кунлари учун бир ҳисса 30105,0 минг сўм ойлик иш ҳақи тўланиб келинаётганлиги аниқлаган.
Ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судига 30105.0 минг сўм иш ҳақини ундириш юзасидан аризалар киритилди. Суд томонидан 18 та аризалар тўлиқ қаноатлантирилиб Тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан 30105.0 минг сўм ойлик иш ҳақи ундириш юзасидан суд буйруқлари қабул қилинди.