Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
18 нафар самарқандлик хотин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди
12:47 / 2020-03-07

Халқаро хотин-қизлар куни байрами Самарқанд вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда.


Халқаро хотин-қизлар куни байрами Самарқанд вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда.

Жамият ҳаётининг турли жабҳаларида меҳнат қилаётган фаол хотин-қизлар, нуроний онахонлар иштирокида Самарқанд шаҳрида ўтказилган байрам тадбирида вилоят ҳокими Э.Турдимов самарқандлик хотин-қизларни байрам билан табриклади.

Бугунги кунда вилоятда саноат, иқтисод, қишлоқ хўжалиги, савдо, халқ таълими, маданият, санъат ва бошқа соҳаларда беш минг нафарга яқин аёллар раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 2 нафар, вилоят кенгашига 22 нафар, туман, шаҳар кенгашларига 130 нафар аёллар депутат этиб сайланган. Бир нафар депутат аёл Олий Мажлис Сенати аъзоси. Куни кеча вилоятнинг Каттақўрғон шаҳрига Г.Алимова раҳбарликка тайинланди.

Байрам тадбирида жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган 18 нафар хотин-қизларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишони топширилди. Шунингдек, яна бир гуруҳ аёллар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

photo_2020-03-07_12-47-08.jpg

– Бу нишон давлатимизнинг, давлатимиз раҳбарининг юртимиз аёлларга бўлган чексиз ҳурмат-эҳтиромининг яна бир ифодаси, – дейди Самарқанд давлат университети маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Шарофат Тухлиева. – Бугун мен ҳам ана шу эҳтиромдан баҳраманд бўлиб, бошим осмонга етди.

“Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

Президентимизнинг 2020 йил 6 март куни қабул кеча қабул қилинган фармонига кўра, давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан мукофотланганлар хотин-қизлар орасида Самарқанддан ҳам уч нафар аёлларнинг борлиги вилоят аҳлига қувонч ва фахр бағишлади.

photo_2020-03-07_12-48-27.jpg