18 май – Халқаро музейлар куни.
1943 йил 18 майда Тошкент вилоятидаги Бўка, Самарқанд вилоятидаги Иштихон туманлари ташкил этилди.
1992 йил 18 майда Сурхондарё вилоятидаги Бандихон тумани ташкил этилди.
1993 йил 18 майда Ўзбекистон Республикаси Вена конвенцияси ва Монреал протоколида ўзининг иштироки бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини тасдиқлади ва мазкур ҳужжатларга қўшилишдан келиб чиқувчи мажбуриятларни ўз бўйнига олди.
2017 йил 18 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.
2018 йил 18 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2019 йил 18 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
ЎзА