Биламизки музейлар халқимизнинг тарихий, илмий-маданий ва маънавий қадриятларини тўпловчи, сақловчи ва намойиш этувчи зиё маскани ҳисобланади.
Музейнинг муҳим вазифаларидан бири асрлар давомида тўпланган бой моддий ва маьнавий меросни халқимиз орасида ва дунё миқёсида кенг тарғиб этишдан иборат. Президентимизнинг тадбиркорларга яратиб бераётган имкониятлари сабаб Наманган вилояти Чортоқ тумани Короскон қишлоғи ҳудудидаги тадбиркор Жамол Низомов томонидан 2021- йил март ойидан бошлаб “Короскон Ором Савдо Инвест” масъулияти чекланган жамияти қошида музей қуриш ишлари ташкил этилди. “Короскон тарихий музейи” 2021-йил 5-майдан бери фаолият олиб бормоқда.
[gallery-7142]
Музейларни бежизга тарих, маънавият ва санъат хазинаси деб таърифлашмайди. Уларда турли- туман ноёб ва қимматбаҳо ашёлар жамланганки, халқнинг ўтмиши акс этган бу экспонатлар бизни аждодлар ҳаёти, кураши ва бой мероси билан таништиради. Ушбу музейда 18- асрдан 20-асргача бўлган ноёб буюмлар бўлиб булар орқали ўтмишда яшаб ўтган ота-боболаримиз қандай яшаганлиги, уларнинг бой мероси, улар фойдаланган буюмлар ҳақида маълумотга эта бўлиш мумкин. Бу музей уч бўлимга бўлинган бўлиб миллий, матбуот ва техника бўлимларидан иборат. Музейнинг матбуот бўлимида икки мингга яқин турли китоблар, жаҳон адабиёти, ўзбек адабиёти ёзувчи шоирларини асарларидан тортиб, ҳар бир соҳага оид бўлган маълумотлар ўрин олган дунё энциклопедиялари мавжуд.
Бундан ташқари Ўзбекистоннинг барча вилоятларига тегишли бўлган тарихий обидалар ҳақида маълумот берувчи китоблар жамланмаси мавжуд. Музейда 700 дан ортиқ экспонатлар яъни аждодларимиздан мерос бўлиб қолган осори атиқалар, ҳужжатлар, фотосуратлар, 1000 дан ортиқ танга ва пуллар, 10 га яқин автомашиналар кўргазма тарзида намойиш этилмоқда. Шунингдек, бу ерда Короскон қишлоғидан Иккинчи жаҳон урушига сафарбар этилганларнинг исми ва фамилияси абадийлаштириш учун муҳрлаб қўйилган ва уларга тегишли бўлган буюмлар жойлаштириган.
Президентимиз томонидан ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаётганлиги сабаб, ҳозирда дунёнинг турли ерларидан музейга сайёҳлар, колаверса мамлакатимизнинг барча вилоятларидан меҳмонлар, ундан ташқари туман ва қишлоқлардан мактаб, коллеж ўқувчилари ташриф буюриб катта таассурот олмоқдалар.
<iframe width="1904" height="711" src="https://www.youtube.com/embed/cVNwVct5Uyg" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>Ҳотам Мамадалиев (видео)