Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
18 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
13:24 / 2023-02-17

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи  жойларда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан   секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. 

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи  жойларда бироз қор ёғиб,   туман тушиши мумкин. Шарқдан   секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ,  кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.    

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи  6-11 даража илиқ бўлади.    

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.  Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.    

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.    

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси  2-7,  кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.    

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи  4-9 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан  ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Қор кўчиши хавфи бор.  Баъзи жойларда туман тушади. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  2-7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ,  2 даража илиқ бўлади.  

Муҳим ҳодисалар  

17-18  февраль кунлари республикамизнинг тоғолди ва  тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.  

17-20 февраль кунлари тоғли туманларда қор кўчиши хавфи бор.  

ЎзА