Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
18 апрель – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни
16:14 / 2022-04-18

Юртдошларимизга сифатли хизматлар кўрсатиб, аҳоли фаровонлигига хизмат қилиш ҳам мушкул, ҳам масъулиятли касбдир.

Сўнгги  йилларда  уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига йилдан-йилга янгича тизимлар жорий этилмоқда. Жумладан, коммунал хизматлар бозорига профессионал бошқарувчи ташкилотлар кириб келди. Аҳолининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, улар томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари ҳам кўпайди. Йиллар мобайнида аҳолининг ширкатларга ишончи камайиб борган бўлса, профессионал бошқарувчи ташкилотлар фаолиятига бўлган муносабат кун сайин яхшиланиб бормоқда. 2021 йилда эксперимент тариқасида республикада 15 та бошқарувчи ташкилотлар “очиқ танлов” йўли билан танланди ва 1 минг 227 та кўп квартирали уй-жойларни бошқариш учун тегишли шартномалар тузилиб, фаолияти йўлга қўйилди. Шу билан бирга, “оғир” тоифадаги ширкатларнинг сони 750 тага камайди. Бу албатта, ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.   
 
2022-2026 йилларда 172 та қозонхона ва 482 км. узунликдаги  иссиқлик тармоқларини қуриш ҳамда 109 та қозонхона ва 543 км. узунликдаги иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш кўзда тутилган.  
 
Ички иситиш тизими носозлиги (тик ва ётиқ қувурлар) сабабли иссиқлик таъминоти тизимларидан узилган 5 000 та кўп квартирали уйнинг ички иситиш тизимини тиклаш ҳамда 13 мингга яқин кўп хонадонли уйларга табиий газда ишловчи индивидуал, икки контурли иситиш қозонлари ва электр энергияси билан ишлайдиган конвекторларни ўрнатиш орқали аҳолининг марказлашган иссиқлик энергияси билан таъминланганлик даражасини 52 фоиздан 66 фоизга етказиш мақсад қилинган. Қолган 34 фоиз қисми индивидуал иссиқлик тизими билан таъминланади.  
 
Жорий йил Оролбўйи минтақасини ривожлантириш дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикасида 120 та кўп қаватли уйларнинг том қисми реконструкция қилинди. Хоразм вилоятида 11 та иссиқлик таъминоти объектларда модернизация ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш доирасида 9,3 км. иссиқлик тармоқлари, 11 та маҳаллий қозонхона, 33 та қозон, 42 та замонавий насос ускунаси қурилиши ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилди.  
 
Бир сўз билан айтганда, соҳада амалга оширилаётган ишлар аҳоли учун фаровон ва қулай турмуш шароитни яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.  
 
Олдинда турган мақсад-вазифалар эса уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларидан фидокорликни талаб этади.     

 
 Муҳтарама Комилова, ЎзА