178 миллиард сўмлик энергия тежалади
“Иссиқликтаъминоти” АЖ ва тизим корхоналари томонидан жорий йил якунига қадар жами 212 та лойиҳа доирасида қатор ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Бу ҳақда “Иссиқликтаъминоти” АЖ матбуот хизмати хабар берди. Жумладан, 62 та қозон, 148 километр иссиқлик тармоқлари қурилиб, реконструкция ва модернизация қилинади. Шунингдек, 278 та уйнинг ички иссиқлик тизимлари тикланади, 386 та индивидуал иссиқлик пункти ўрнатилади. Лойиҳалар натижасида жами 178 миллиард сўм қийматдаги энергоресурслар иқтисод қилиниши кутилмоқда.


Хусусан, 80 миллион куб метр газ — 145 миллиард сўм, 22,5 миллион кВт/соат электр энергияси — 23 миллиард сўм, 34 миллион тонна ичимлик суви — 10 миллиард сўмлик тежамкорликка эришилади.
Ш.Маматуропова,
ЎзА