Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
170 та тадбиркордан 2,3 миллиард сўмга яқин маблағ ундирган ташкилот фош этилди
09:37 / 2022-10-26

Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажмлари ва қўлланилган тарифларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ўтказди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида амалдаги қонунчилик ҳужжатларида электр энергияси таъминотида зарур бўлган воситаларни ўрнатиш “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” АЖга юклатилган бўлсада, ўзининг табиий монополия субъекти эканлигидан фойдаланиб, ушбу воситалар фермерлардан ундирилаётганлиги, яъни 170 та тадбиркорлик субъектидан 2,3 миллиард сўмга яқин маблағ ундириш ҳолати аниқланди. 
 
Мазкур ҳолат бўйича қўмита томонидан “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” АЖга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилди. 
 
Бугунги кунда ушбу қонунга зид равишда олинган 2,3 миллиард сўмга яқин маблағлар фермерларга қайтариш (қайта ҳисоб-китоб) ишлари олиб борилмоқда. 

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” АЖ қўмита томонидан қабул қилинган қарор бўйича судга даъво ариза киритган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори билан кассация шикояти Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фойдасига ҳал қилинган. 



Ш.Маматуропова, ЎзА