Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
17 ёшли мактаб ўқувчиси отишма содир этди
11:39 / 2024-01-05

АҚШнинг Айова штатидаги Перри шаҳарчасида мактаб ўқувчиси ўзи таълим олаётган мактабда отишма содир этди, деб хабар бермоқда “Deutsche Welle” нашри.

Шаҳар полицияси мактабдаги отишмада бир ўқувчи ҳалок бўлгани ва яна беш киши яраланганлигини тасдиқлаган. Воқеа 4 январь куни содир бўлган. Отишма содир этган ўқувчи милтиқ ва кичик калибрли тўппонча билан қуролланган. Энг қизиғи у мактабда отишма содир этиши ҳақида бир кун аввал ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган. 

Отишмада 6-синф ўқувчиси ҳалок бўлган, 4 нафар мактаб ўқувчиси ва бир мактаб маъмурияти ходими яраланган. Яраланган болалардан бирининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра отишма содир этган ўқувчи ўз жонига қасд қилган. 

Полиция мактаб биноси ичида портлатилмаган қўлбола портловчи қурилмани ҳам топган ва зарарсизлантирган. Жиноят сабаблари ўрганилаётгани айтилмоқда.