17 йиллик машаққат (+видео)
Дилшод Турдимуродов. Ким у? 17 йилдан буён болаларимизга инглиз тилидан сабоқ бериб келади. Шогирдлари дунёнинг нуфузли университетларида таҳсил олишди ва олишмоқда. Дунё тилига айланиб бораётган инглиз тилининг нозик жиҳатларини юқори савияда тушунтириб бера олади.
Мактаб синфларида ишлади. Университет аудиторияларида катта кўламли талабалар гуруҳига сабоқ берди. Ҳозирда хусусий мактабларда фаолият олиб бормоқда.
Биз билан суҳбатдаги энг чиройли таърифи: “Ўқитувчининг вазифаси фақат таълим эмас, келажак авлодга тарбия ҳам бериш!” Бу Дилшод Турдимуродовнинг ҳаёт шиорига айланган, гўё.
Суҳбатнинг асосий қисмида қаҳрамонимиз таълимдаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/x2AMRDDUGkA" title="Инглиз тили ўқитувчиси. 17 йиллик машаққат." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Хадича Абдумаликова,
Нишонбой Абдувоитов,
ЎзА