Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
17 йилдан буён қидирувда бўлган жиноятчи аёл ушланди
11:53 / 2020-04-11

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ЎзАга хабар берди.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ЎзАга хабар берди.

Термиз шаҳрида яшовчи К.Бозорованинг 2003 йил октябрь ойида йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларни олиш ва сотиш билан шуғуллангани фош этилгач, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан қидирув эълон қилинган эди. 

Бузоқнинг югургани сомонхонагача деганларидек, шу пайтгача қонун посбонларига чап бериб, ҳеч қаердан топилмаган аёл пандемия сабабли эълон қилинган карантин даврида Жарқўрғон тумани ҳудудида яшириниб юргани аниқланиб, вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан қўлга олинди.

Заҳри қотил савдоси билан шуғулланиб, қонун олдида жавоб беришдан қочиб юрган К.Бозорованинг жавобгарлигини таъминлаш учун у вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармасига топширилди.