Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
17 сентябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасаяди
10:56 / 2024-09-16

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 17 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-17, кундузи 26-28 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, эрталаб айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. 

ЎзА