Биз бир оиламиз
17 ноябрь – Халқаро талабалар куни муносабати билан Қарши давлат унивeрситeтининг Пeдагогика институтида «Биз бир оиламиз» шиори остида кўрик-танлов ўтказилди. Тадбирда мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

Истеъдодли ва иқтидорли талаба-қизларни аниқлаш, уларни маънавий ва моддий рағбатлантириш, истеъдодларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва уларни миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган танловда иштирокчилар 8 номинация бўйича баҳслашди. "Энг намунали хона", "Энг интизомли талаба", "Энг яхши бадиий ижодкор", "Энг яхши санъат устаси", "Энг яхши дастурий маҳсулот эгаси”, "Энг яхши инглиз тили билимдони", "Энг яхши илмий мақола" ва "Энг моҳир безак устаси" номинациялари ғолиблари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир доирасида талабалар учун байрам дастурхони ёзилиб, ёш санъаткорлар ижросида куй-қўшиқлар ижро этилди.
Маҳмудов Аълохон Аҳаджон ўғли,
ҚарДУ Педагогика институти талабаси.
ЎзА