Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
17 млрд сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига қаноатлантирилди
15:47 / 2023-12-07

АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес-омбудсман девони ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, "тадбиркор виртуал офиси" орқали 9 034 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида тадбиркорларга 19,4 млрд сўмдан ортиқ кредит ажратилиши, 10,2 млрд сўм миқдорида асоссиз тўланган солиқ суммалари қайтарилиши, 3,5 млрд сўм пул маблағларини масъул идоралардан ундирилишида ёрдам кўрсатилган.  

Бизнес-омбудсман томонидан ўтган вақт давомида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида 3 126 та таъсир чораси қўлланилди. 33,5 млрд сўмлик 121 та даъво аризаси, 107 та тақдимнома, 23 та огоҳнома, 47 та хулоса, 2 828 та маъмурий баённома шулар жумласидандир.  

Натижада 17,1 млрд сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига қаноатлантирилди, 16 та қарор (ҳужжат) бекор қилинди ва 126 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилди, 37 млн сўмдан ортиқ асоссиз ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди.  

Ш.Маматуропова, ЎзА