Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
17 мингга яқин хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилган
11:47 / 2022-12-14

Айни кунларда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция”, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Унга кўра, декабрь ойининг ўтган 12 кунида 192 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газдан ноқонуний ва нооқилона фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди.     

Ушбу ноқонуний ҳолатлар натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 10,2 миллиард сўмни ва газ ҳажми 10,2 миллион метр кубни ташкил этган.    

Мутахассислар таҳлилига кўра, ушбу ҳажмдаги табиий газ ўртача 17 мингга яқин ҳовли уйлардаги хонадонларнинг куз-қиш мавсумида бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.    

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан Навоий вилоятида (2,4 млрд. сўм), Жиззахда (2 млрд. сўм), Бухорода (0,9 млрд. сўм), Қашқадарёда (0,267. млрд сўм), Тошкент вилоятида (0,8 млрд. сўм) ва Тошкент шаҳрида (0,165 млрд. сўм) аниқланган.    

Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.    

 

ЎзА