1,7 миллиард сўмлик товарларга қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди
Товар-моддий бойликларини юртимизга турли найрангларни қўллаган ҳолда яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан юк контейнерида келтирилган “иссиқхона таркибий қисмлари” товарлари божхона кўригидан ўтказилганда, божхона юк деклаацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 1 миллиард 708 миллион сўмлик товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклартура кодлари нотўғри таснифланганлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур товарларга салкам 100 миллион сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланиб, товарлар вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.