Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1,7 миллиард сўм миқдоридаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган –“Ўзэнергоинспекция”
14:50 / 2023-02-15

Жорий йилнинг 9-14 февраль кунларида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Бухоро вилоятида назорат тадбирларини ўтказди.

Унга кўра, 66 та ҳолатда 3,6 миллион киловатт соат миқдоридаги (жами 1,7 млрд. сўм) электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 18 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмоли ҳисобланади.  

“Ўзэнергоинспекция” матбуот хизматининг маълум қилишича, Ғиждувон туманида жойлашган “Мирзаён замини сардори” фермер хўжалиги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улангани натижасида 428 миллион сўм, Бухоро шаҳрининг “Беруний” кўчасидаги 52-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Н.Й.га тегишли майнинг қурилмаларининг электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиши орқали 321 миллион сўм ва Шофиркон туманида фуқаро У.И.га тегишли қум таркибидан рангли металл ажратиш ускунаси электр тармоғига ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан уланиши сабабли 134 миллион сўм қайта ҳисоб-китоб амалга оширилган.  

Айни чоғда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқдан ажратилди. Мавжуд ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.  

ЎзА