17 май санаси билан боғлиқ муҳим воқеалар
1947 йил 17 майда Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева таваллуд топди (вафоти 2018 йил).
Ҳалима Худойбердиева дастлабки шеърий тўпламлариданоқ аёл ва она образларининг сеҳрли қирраларини очишга, уларнинг нафақат жамиятнинг тўлақонли ва фаол аъзолари, балки шу жамиятнинг кўрки ва безаги эканлигини уқтиришга интилди.
1999 йил 17 майда Тошкент–Самарқанд йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Шу куни Самарқанд вокзалига биринчи электропоезд кириб келди. Жиззахдан Самарқандгача бўлган 113 километрлик йўлни электрлаштириш туфайли йилига 500 тонна ёнилғини тежаш имконини берди.
2006 йил 17 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
ЎзА