Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
17 май - бугун интернет куни...
13:30 / 2021-05-17

17 май - Бутунжаҳон телекоммуникация ва ахборот жамияти куни сифатида халқаро байрам сифатида таъсис этилган.

2006 йил март ойида БМТ Бош ассамблеяси қарори билан ташкил этилган ушбу кунни барча дастурчилар, интернет тизими маъмурлари, интернет-провайдерлар, веб-дизайнерлар, интернет нашрлари муҳаррирлари ва бошқа барча ахборот технологиялари соҳаси билан шуғулланадиган мутахассислар байрам қилишади.

Ушбу байрам кунини таъсис этишдан мақсад – интернет ва ахборот-коммуникация технологияларидан (AКТ) фойдаланиш жамиятларининг мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини ривожлантиришдир.

Шунингдек, барча инсон омили мавжуд бўлган муносабатларда рақамли технологияларни қўллаш орқали турли хил ноаниқликларга барҳам бериш ҳам пировард мақсад қилинган.

Ҳозирда бутун дунё бўйлаб 4 миллиард 660 миллион киши интернетдан фойдаланиш имкониятига эга.

Мамлакатимизда эса 22 миллиондан ортиқ интернетдан фойдаланувчи аҳоли бор бўлиб, уларнинг 19 миллионга яқинини мобиль интернет фойдаланувчилари ташкил этади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда таълим муассасаларинг 70 фоизи, тиббиёт масканларининг 78 фоизи интернет тармоғига уланган.

 

ЎзА