Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
161 нафар шахс интизомий ва 90 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган
12:09 / 2021-07-14

Бухоро вилояти адлия бошқармаси ва унинг қуйи тизим ташкилотларига жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 1 минг 660 та ариза ва шикоят келиб тушган.

Уларнинг 1 минг 480 таси ҳал этилган. 657 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган. 124 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.

Ҳисобот даврида ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан жами 431 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 96 та таклиф ва 1 минг 372 та огоҳнома киритилган. Киритилган тақдимномаларга асосан 161 нафар шахс интизомий ва 90 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги сарҳисоби ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжуманида шулар ҳақида батафсил маълумот берилди.  

Анжуманда бошқарманинг масъул ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар қатнашди.  

Адлия органлари томонидан фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами  

7 миллиард сўмдан зиёд 163 та даъво аризалари киритилган. Уларнинг 112 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.

Ҳуқуқни қўллаш соҳасида жами 6 та идоралар фаолияти ўрганилган. 15 та идораларнинг статистик ҳужжатлари, шунингдек, 83 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинган. Шундан 83 та қонун ҳужжатларининг ижроси таҳлил қилиниб, ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 7 маротаба вазирликка таҳлилий маълумотлар киритилган.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида 24 та қонун ҳужжатларида номувофиқликлар ҳамда бошқа муаммо ва камчиликлар мавжудлиги аниқланиб, Адлия вазирлигига тегишли таклифлар берилган.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 23 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган. Уларнинг 22 таси қонунчиликка мувофиқ деб топилган. 1 таси эса қонунчиликка номувофиқлиги сабабли қайтарилган.

Норматив тусдаги қарорларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказмасдан қабул қилиш ҳолатлари ҳали ҳам давом этмоқда. Хусусан, 2 та ноқонуний норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги аниқланиб, тақдимномалар асосида бекор қилинди.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 32 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган.

Матбуот анжуманида адлия бошқармаси томонидан Президентимизнинг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва 2021 йил 31 майдаги"«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан кўргазмали тарзда тушунтиришлар берилди.  

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар, фирк-мулоҳазалар бўйича масъул ходимлардан тегишли жавоб олди.

Зариф Комилов, ЎзА