English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
161 нафар фуқаронинг соғлиги билан боғлиқ мурожаатлари ҳал этилди
17:55 / 2019-12-20

Мамлакатимизда инсон саломатлигини таъминлаш масаласига устувор аҳамият берилаётган бир пайтда ҳар бир фуқаро мурожаати эътиборда экани диққатга сазовор.


Мамлакатимизда инсон саломатлигини таъминлаш масаласига устувор аҳамият берилаётган бир пайтда ҳар бир фуқаро мурожаати эътиборда экани диққатга сазовор.

Жумладан, Тошкент шаҳар врачлар малакасини ошириш институтида аҳолининг тиббиётга оид мурожаатларини ўрганиш, муаммоларга жойида ечим топиш ва уларни ижобий ҳал қилишга қаратилган оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т. Худойберганов, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Б.Юсупалиев ҳамда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва муассасалари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари мутасаддилари иштирок этди.

Очиқ мулоқотда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида даволанишга муҳтож, оғир турмуш шароитида яшаётган, кам таъминланган, имконияти чекланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларнинг мурожаатлари мутахассислар иштирокида тингланди.

photo5469897338769222639.jpg

Мулоқот доирасида муаммолар тўғридан-тўғри ечимга йўналтирилди. Яъни, жойлардаги сайёр қабуллар ва очиқ мулоқотларда аниқланган беморларнинг ҳар бири хасталигига қараб ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ҳамда республика тиббиёт муассасаларига шу куннинг ўзида жойлаштирилиб, зарур жарроҳлик амалиётлари бажарилиши белгилаб олинди.

Умуман олганда, оммавий сайёр қабулда жами 161 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилди. Жумладан, 120 нафар фуқаро тиббиёт муассасаларига ётқизилган бўлса, қолган 41 нафарига эса режали равишда диагностика ва даволаниши учун имтиёзли йўлланмалар берилди.

Унда таъкидланганидек, айни пайтга қадар юртимизнинг олис ҳудудларига бориб, аҳолининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолари аниқланмоқда. Бу борадаги хайрли саъй-ҳаракатлар келгусида ҳам изчил давом эттирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими